1

Тошкентда тадбиркор ўзи ўқиган мактабни 7 млрд. сўм ажратиб қайта таъмирлади. Бунақа мактаб ҳали бўлмаган (фото)

ЖАМИЯТ 11.12.2019, 12:06
Теглар: Тошкент, Мактаб, тадбиркор
Тошкентда тадбиркор ўзи ўқиган мактабни 7 млрд. сўм ажратиб қайта таъмирлади. Бунақа мактаб ҳали бўлмаган (фото)

Тошкент шаҳар Учтепа тумани 81-сонли мактаб тадбиркор Исроил Юнусов ҳисобидан тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Бу ҳақда мактаб раҳбари Зиёда Ҳайдарова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, саҳоватпеша тадбиркор ушбу мактабни 1991 йилда аъло баҳолар билан тамомлаган. Бугунги кунда “Real house”компаниясини бошқариб келаётган Исроил Юнусов ўзи ўқиган мактабни оталиққа олиб, мактабни  миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида акс эттирган ҳолда тўлиқ капитал таъмирлади ва  2019-2020 ўқув йилига қисқа муддатларда тайёрлаб берди.

      Мактаб биносининг 36696 кв.м фасад қисми  тўлиқ таъмирланди, ички пардозлаш ишлари олиб борилди. Иситиш тизими ташқи қувурлари  ва бинонинг ички қувурлари алмаштирилди ва изоляция қилинди. 

    

 

    Муассаса ҳудуди замонавий миллий анъаналаримизни ўзида акс эттирган темир панжараларга  алмаштирилди. Зиналар ва зина тутқичлари замонавий қиёфа акс эттирилган ҳолга келтирилди.

Мактаб ошхонаси кенгайтирилди, замонавий ошхона жиҳозлари урнатилди . Ўқувчилар овқатланишлари учун 150 ўринли янги ошхона жиҳозлари сотиб олинди.

   Мактабнинг спорт зали, кийиниш  ва ювиниш хоналари тўлиқ таъмирдан чиқди.

     Фаоллар зали тўлиқ таъмирланди ва замонавий жиҳозланди. Муассасада  ташқи футбол  спорт майдончаси  барпо этилди.

  Мактабнинг бир қаватли қушимча биносида янги кутубхона қилиниб, бошланғич ва юқори синфларига алоҳида-алоҳида  китоб мутолааси учун шароит яратилди.

   Шунингдек,  ўқувчилар кураш, гимнастика спорт тўгаракларида шуғулланишлари учун махсус хоналар, ўқувчилар рус ва ўзбек тилларида таълим оладиган синфлар учун қўшимча дарс қиладиган машғулот хоналари замонавий таъмирланди.

“Барча бажарилган  ишлар беғараз ҳомийлик ёрдамида амалга оширилганлиги ота-оналар, ўқувчи ва ўқитувчилар учун қувонч бағишлаб , келгусида юқори чўққиларни эгаллашига замин бўлади деган орзу умидлар билан жамоа меҳнат қилмоқда”, — дейди мактаб директори Зиёда Ҳайдарова

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1