«Адолат» социал-демократик партиясидан депутатликка номзод Жаҳонгир Мамарасулов ҳокимларнинг ваколатларини чеклашни таклиф қилди.
Сергели туманидаги 14-«Эзгулик» сайлов округидан номзоднинг фикрича, Ўзбекистон бюджет маблағлари харажатлари соҳасида ҳокимнинг ваколатларини чеклаши керак.
- Сиз давлат пулидан машина ва квартираларни беролмайсиз, гарчи оила уч фарзанд кўриши ёки кимдир ҳоким шарафига шеърлар ёзганига қарамай. Айрим жойларда оилалар ўзларива фарзандларини асосий турмуш шароитлари билан таъминлай олмаётган бир пайтда, шеър учун машина совға қилиб юбориш адолатдан эмас. Агар чиндан ҳам хоҳласангиз, шахсий машинангизни беринг. Давлатнинг маблағлари оқилона ва жамият учун катта фойда келтирадиган ҳолда тақсимланиши керак. Халқ депутатлари Кенгашлари бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни қаерда ва қандай сарфлашни белгилашлари керак. Бу йўлларни, мактабларни, касалхоналарни ва бошқаларни таъмирлаш бўлиши мумкин.






