Нега бирорта ҳам давлатда ташкил этилмаган МДХМИ филиали куни кеча илк бор Тошкент шаҳрида очилди?

СИЁСАТ 12.12.2019, 00:38
Теглар: АОКА, матбуот анжумани,
Нега бирорта ҳам давлатда ташкил этилмаган  МДХМИ филиали куни кеча илк бор Тошкент шаҳрида очилди?

10 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар саройида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия университети ҳамкорлиги билан “Глобаллашув жараёнларида мамлакат манфаатларини малакали сиёсатчилар ҳимоя қилади” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда малакали сиёсатчилар хусусида тилга олинган айрим савол-жавоблар долзарб масалаларни юзага чиқарди.

Хусусан, унда иштирок этган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашов 22 декабрда сиёсий партиялар учун бўладиган сайлов бўйича кетаётган тайёргарликлар юзасидан вазир ўринбосари ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари анжуманга қатнаша олмаслигини маълум қилган бўлса-да, келган бошқа жавобгар шахслар билан биргаликда юқоридаги мавзу доирасида айтиб ўтган айрим маълумотлари учун анжуманда бевосита иштирок этган журналистларда кўплаб саволлар туғилди ва савол-жавоблар жиддий тус олди, қизиқ ҳолатлар ҳам бўлди. Шулар ичида “Даракчи” мухбири йўллаган саволларга мутасаддилар томонидан берилган асосий жавобларни келтириб ўтамиз.

Жумладан, Фарҳод Бабашов ўз нутқида бирорта ҳам давлатда Москва давлат Халқаро муносабатлар институти филиали ташкил этилмагани, аммо куни кеча бу филиал илк бор Тошкент шаҳрида очилганини тилга олди. Бироқ ушбу институт билан сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш масаласи бўйича қандай йўналишлар ташкил этилганига бирор мутасадди томонидан ойдинлик киритилмади(баъзан ҳайрон бўласан киши: нега айнан мавзуга алоқадор маълумотларни ўрганмай, бу бўйича кўникмаси бўлмай, мана шундай тадбирлар ўтказиш давом этмоқда?). Яна бир масала шуки, анжуман айнан малакали сиёсатчиларни етиштириб чиқариш доирасида ўтказилмоқда-ю, аммо бирорта ҳам давлатда очилмаган МДХМИ филиали нега айнан Ўзбекистонда очилгани сабаби юқоридаги шахслардан сўралганда, улар бунга аниқ бир изоҳ ёки ўзларининг таҳлилларини айтолмай, келган журналистларга якдил бир жавоб беролмади, сабаби эса номаълумлигича қолди. Бунга хулоса чиқаришни ўқувчининг ўзига қолдирамиз, албатта.

Шу ўринда юқоридаги саволларга берилмаган жавоблар учун изоҳ бериб ўтсак.

Мазкур Тошкент шаҳрида очилган МДХМИ филиали таркибидаги факультетлар:

•  халқаро ҳуқуқ, бизнес-информатика(бакалавр, магистр);

•  информацион технология ва халқаро бизнес(магистр);

•  халқаро ташкилотлар учун синхрон таржимонлар тайёрлаш ва маданиятлараро коммуникация йўналишларидан иборат(магистр).

Мазкур олийгоҳда 44 та бакалавр, 44 та магистрлар тахсил олиши учун имкониятлар яратилган.

Шунингдек, бу ерда таълим Россия федерацияси федерал таълим сифатларига мувофиқ рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Бу жараён эса, икки давлат ўртасида сиёсий, стратегик шериклик муносабатларини янада яхшилашга ҳам қаратилган.

Тадбирда куннинг долзарб масалаларидан бири бўлган сиёсий раҳбарларнинг савияси ва уларнинг бугун олиб борилаётган сиёсий ислоҳотимиздаги “намунаси” ҳақида гап борганда, айнан ва ҳамкорликда тайёрланиши кутилаётган сиёсий кадрлар ҳам юқоридагиларнинг йўлидан кетмаслиги, улар қилган хатоларни такрорламаслиги учун қандай амалиёт қўлланаётгани сўралди. Шунингдек, ҳеч кимга сир эмаски, яқин ўтган даврда президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган сиёсатга (2019 йил 29- январда “Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий татқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4139-сонли қарорига) қарши ҳаракат қилган, давлатимиз имиджига салбий таъсир қилган, уни обрўсизлантирган бир нечта вилоят ва шаҳар (Тошкент шаҳар) ҳокимларининг қонунларни менсимаслиги, хулқи, муомила маданияти ва бошқа кўплаб қилган кескин хатолари юзасидан уларни қайта тарбиялаш, сиёсий таълим бериш ва бошқа шу каби жиддий ишларни амалга ошириш учун ҳам қандай ишлар амалга оширилгани (оширилаётгани) ҳақида савол берилди.  

Ушбу саволларга Жахон иқтисодиёти ва дипломатия университети Сиёсатшунослик кафедраси доценти, сиёсатшунослик фанлари номзоди Учқун Дустов қуйидагича жавоб берди:  

— Маълумки, ҳокимлар ва юқори мансабдор кишиларни қайта тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси шуғулланади. У ерда қайта тайёрлов учун қисқа ва узоқ муддатли курслар бор.  Ҳокимлар ва шу каби бошқарувчилар вақти-вақти билан чақирилиб, малакаси оширилиб, биз бу ерда муҳокама қилаётган жараёнлар ҳам тушунтрилади: Халқаро жараёнлар, сиёсий жараёнлар, мана бу (22 декабрдаги) сайлов жараёнлари бўйича билим берилади.

Учқун Дустов мазкур саволга жавоб беришдан аввал сиёсий партияларни ва ҳокимларнинг юқорида тилга олинган аҳволига сабаб қилиб, уларнинг сиёсий билимдан хабари йўқлигини қатъият билан таъкидлади. Бу жавоблардан хулоса қилишни яна Сизга ҳавола қиламиз, Ўқувчи.

Тадбирда яна бир тушунарсиз ёки ноўрин амалиётга дуч келдик: Бирор расмий анжуман ёки тадбирга борганингизда қўлигизга муҳокама қилинадиган мавзуга алоқадор пресс-релиз тутқазилади. Сиз ҳеч кўрганмисиз, ҳали ўтмаган тадбир пресс-релизида ўтилди қилиб ёзиб қўйилганини, ваҳоланки буни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тайёрлаган?

Аммо ўтган янги даврда Олий таълим ва бошқа тизимларда ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлаётгани ҳам бор гап.

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, мамлакатимиз ва унинг сиёсатини ривожлантирадиган ёш кадрлар кераклигини, бу ростдан ҳам заруратга айланяпганини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Аммо ҳеч қайси давлат шу пайтгача керак деб ҳисобламаган чет эл Олий таълимлари билан ҳамкорлик қилишда обдон ўрганиб, таҳлилларга таяниб, бу нима учунлигини чуқур ҳис қилиб, уни кенг жамоатчиликка очиқ-ойдин тушунтиргач, шундан кейингина ҳар қандай истиқболлар учун ҳаракат қилса, давлат ва уни бошқарадиган кадрларни тўғри тарбиялаш ҳамда ўқитишни йўлга қўйса ҳар қанча ярашади.  

Шунингдек, шу каби анжуман ва тадбирларни ташкиллаштиришда вазирлик ва ташкилотлар томонидан саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берадиган мутахассислар жалб этилишига жиддий эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Маълумот учун:

Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш мақсадида жорий ўқув йилидан бошлаб 21 та хорижий мамлакатнинг 103 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури йўлга қўйилди. Натижада ҳозирги кунга келиб эса 6230 нафар талаба таҳсил олмоқда. Қўшма таълим дастурларининг 79 таси ҳудудий олий таълим муассасаларида, 62 таси эса пойтахт ОТМларида йўлга қўйилди.

Бундан ташқари, жорий йил охиригача “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 320 нафарга яқин олий таълим муассасалари аро лойиҳалар доирасида 850 нафардан ортиқ профессор ўқитувчининг хорижда малака ошириши ва стажировкаси таъминланади.

Олий таълим муассасаларида илм-фанни ривожлантиришга қартилган чора-тадбирлар натижасида республика бўйича салоҳият кўрсаткичи 36,8 фоизга етди(2016 йилда – 31,6 %).

Юқорида таъкидланган Президент қарори билан 2019-2020- ўқув йили учун Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетига:

- “Сиёсатшунослик” бакалавриат таълим йўналишига 20 нафар талаба;

- “Амалий сиёсатшунослик” магистратура мутахассислигига 10 нафар талаба;

- “Сиёсий фанлар” фани тармоғи ихтисосликлари бўйича таянч докторантурага 4 киши ва докторантуранинг ўзига 2 киши қабул қилинди.

- Етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда мазкур университетда “Сиёсатшунослик” кафедраси ташкил этилди.

Абдуқодир Мўминов, "Даракчи" мухбири

Шарҳлар

АОКА директори Асаджон Ходжаев Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси президенти этиб сайланди

16.08.2021, 16:46

Бугун АОКАда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Унда ассоциация раҳбарлари, Ижрои қўмитаси аъзолари, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган.Конференцияда кикбоксинг спорт тури шу йилнинг...
АОКА Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот берди

08.06.2021, 18:08

Куни кеча Андижонда журналистлар калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижонда журналистларнинг калтакланиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Баёнотда айтилишича, бугун Ахборот...
2021 йил 1-чорагида 9 нафар судьяга нисбатан интизомий иш қўзғатилган

05.05.2021, 17:54

Олий суд мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида  2021 йил 1-чорагида судьяларга нисбатан қўзғатилган интизомий иш бўйича маълумот берди:️«Бугунги кунда тизимда 401 та суд фаолият...
АОКА номидан ноқонуний фойдаланган сайт раҳбарияти огоҳлантирилди

28.04.2021, 18:20

Taftish.uz веб-сайти мухбирлари Н. А. ҳамда Ҳ. С. фаолиятлари давомида давлат байроғи фонига “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Taftish.uz ахборот...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1