Бугун, 2019 йил 12 декабрь куни Россиянинг бир неча шаҳарларида 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловига муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, биринчи бўлиб овоз беришга Жанубий Урал давлат университетида таҳсил оладиган Ўзбекистон фуқаролари келдилар.
Ўзбекистоннинг Владивосток (Россия) шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра Амур вилояти Свободни тумани “Renaissance Heavy Industries” компаниясининг Вақтинча вахта шаҳарчасида маҳаллий вақт билан соат 12.00 да 600 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра Бош консулхона ҳузурида 14-сайлов участкаси тузилиб, у Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 144-Дўмбиробод сайлов округига бириктирилди.
Эслатиб ўтамиз, Муддатидан олдин овоз бериш жараёни 18 декабрь соат 18-00га қадар ўтказилади.






