1

Пойтахтга келиб оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ИИББ ходимлари ёрдам кўрсатмоқда

ЖАМИЯТ 12.12.2019, 17:09
Пойтахтга келиб оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга ИИББ ходимлари ёрдам кўрсатмоқда

Самарқандлик 47 ёшли Гулбаҳор (исмлар ўзгартирилган) кечки пайт автобус бекатида Чилонзор тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторларининг назарига тушиб қолди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Совқотиб қолган Гулбаҳорга ички ишлар бўлимида аввал иссиқ чой бериб, сўнг шахсини аниқлашди ва пойтахтга кимнинг олдига келгани ва нима учун кўчади тунашга мажбур бўлгани ҳақида сўрашди. Гулбаҳорнинг гапларига қараганда, у Тошкентга уй-жой масаласини ҳал қилиш учун келган, бу ерда қариндошлари йўқлиги сабабли жамоат транспорти бекатида қолишга мажбур бўлган. Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари Гулбаҳорни Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига олиб бориб, у ерда уни вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат ва барча зарур нарсалар билан таъминлашди. Сўнг ходимлар Самарқанд вилояти ИИБдаги ҳамкасблари билан боғланиб, уларга Гулбаҳорнинг муаммосини маълум қилишди. Ҳолатни атрофлича ўрганиш ва муаммони ҳал қилиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБга зарур ҳужжатлар жўнатилди.

Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари ёрдамга муҳтож бўлган яна бир аёлни Чилонзор туманидаги бозор ёнида тиланчилик қилаётганини кўриб қолишади. Самарқандлик 57 ёшли Маҳбубанинг айтишича, турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг, унинг қариндошлари аёлни фарзандлари билан кўчага ҳайдаб юборишган. Яқинда эса ўғли ҳам оламдан ўтган экан. Мастура Х.нинг ҳолатини ўрганиш мақсадида Самарқанд вилояти ИИБга тегишли ҳужжатлар йўналтирилди, аёлнинг ўзини эса вақтинчалик Тошкент шаҳар ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига жойлаштиришди.

Қирқ ёшли Манзура ва унинг вояга етмаган 10 ёшли қизи Назокат пойтахтга Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидан келишди. Хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари уни ҳам Чилонзор тумани бозори ёнида тиланчилик қилаётганини кўриб қолишади. Аёлни кўчада фарзанди билан юришига ва тиланчилик қилишиган нима сабаб бўлгани ҳақидаги саволга, Манзура оиласи қийин аҳволда эканини, турмуш ўртоғи ногиронлиги, икки нафар фарзанди билан оиласини боқиш кераклигини айтди. Манзуранинг шароитини ўрганиш мақсадида Чилонзор тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича профилактика инспекторлари Тошкент вилояти ИИББдаги ҳамкасбларига тегишли ҳужжатларни йўналтиришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1