1

“Ўзбекистон темир йўллари” бўш вагонларнинг қочиш холати тўғрисида расмий изоҳ берди

ЖАМИЯТ 12.12.2019, 17:37
“Ўзбекистон темир йўллари” бўш вагонларнинг қочиш холати тўғрисида расмий изоҳ берди

"Қўқон-МТУ« унитар корхонасига қарашли Пайтуғ станцияснинг »Пайтуғ ГТС" шахобча йўлида 13 (6та бўш ва 7та юкланган) вагонларнинг қочиш холати содир бўлди, натижада учта вагон боши берк йўлига чиқиб иккита бўш вагоннинг изидан чиқишига сабаб бўлди.

Мазкур холатнинг дастлабки сабаби, мустахкамланган вагонларнинг бўшаши ва паст томонга, боши берк йўл томон ҳаракатланиб кетиши. Холат юзасидан айни вақтда текширув ишлари давом этмоқда, дея хабар беради Ахборот-тахлилий медиа маркази.

ИЗОҲ: ОАВда тарқатилаётган айрим маълумотлар, жумладан, мазкур воқеа Андижон – Қўқон йўналишининг асосий йўлида содир бўлгани аслида нотўғри. Вагон қочиши шахобча йўлида рўй бериб, асосий эксплуатацион темир йўлларининг фаолиятига таъсир кўрсатмади. Шунингдек, воқеа туман сабабли содир бўлганлиги ҳам ҳақиқатдан йироқ. Айрим ОАВларда ҳодисага алоқаси бўлмаган расмлар ҳам тарқатилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1