Қаршида ўтмишидан хулоса чиқармаган шахс яна қамалди.

ЖИНОЯТ 12.12.2019, 18:47
Теглар: Қарши, Фирибгарлик, Тергов
Қаршида ўтмишидан хулоса чиқармаган шахс яна қамалди.

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан 27 ёшли Р.Умиджонга фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун ҳукм ўқилди.Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Тергов жараёнида аниқланишича, Р.Умиджон муқаддам бир неча маротаба судланган бўлсада, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини охиригача ўтамасдан туриб, 2019 йилнинг январь ойида таниши И.Б.ни Қарши шаҳрида жойлашган нонвойхонанинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга ёрдам бериши, бунинг учун 2.000.000 сўм давлат божи тўлаши кераклиги билан алдаб, 2.000.000 сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, 2019 йилнинг февраль ойида, И.Б.га ер участкаси борлигини, 15.000.000 сўм эвазига ушбу ер участкасини сотишини айтиб алдаб,  уни ишонтириб, 15.000.000 сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

  Мазкур ҳолат юзасидан, У.Рахимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд ўз навбатида Р.Умиджонга юқорида кўрсатилган фирибгарлик жинояти бўйича айбдор деп топиб, унинг ўталмай қолган жазосини инобатга олиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

 

Шарҳлар

Қаршида бир оиланинг 3 нафар боласи ис газидан заҳарланиб, улардан бири вафот этди

13.12.2022, 10:49

Қашқадарё вилоятида яна ис газидан заҳарланиш қайд этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 11.12.2022 йил 11 декабрь куни соат 10:20...
Қарши аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

12.12.2022, 09:51

Ноқулай об-ҳаво Қарши аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports"Маълум қилинишича, кўриш чегарасининг пасайиши, туман ва кучли шамол "Азимут" авиакомпанияси рейсини Самарқанддаги...
Қаршида ўтказилаётган ҳудудий саноат ярмаркасида “Ўзбекнефтгаз”га қарашли корхоналар алоҳида стенд билан иштирок этмоқда

07.10.2022, 10:15

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқларига мувофиқ Қарши шаҳрида бўлиб ўтаётган “Нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, кимё саноати, чарм-пойабзал саноати” мавзусидаги ҳудудий...
Қаршида "Nexia-3” 20 ёшли қизни уриб кетди (видео)

29.08.2022, 13:40

Қарши шаҳрида машина пиёдани уриб кетди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот берди. Маълум қилинишича, 2022 йил 19 август куни соат тахминан 16:30 ларда фуқаро...
Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1