1

Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

ЖАМИЯТ 12.12.2019, 19:08
Теглар: Божхона, моддий бойликлар
Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган навбатдаги тезкор тадбир давомида шу каби қинғирликлар фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Жумладан, фуқаро Қ.У. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада умумий қиймати 23 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган озиқ овқат маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро У.Р. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина ҳам тўхтатилди ва белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу автомашинада ҳам тегишли ҳужжатлари бўлмаган 23 миллион сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

07.04.2022, 13:47

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига...
Андижонда ноқонуний косметика воситалари аниқланди

14.12.2021, 21:50

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1