1

Яна бир ота болалари “ҳақи”ни бермагани учун жазоланди

ЖАМИЯТ 12.12.2019, 19:32
Яна бир ота болалари “ҳақи”ни бермагани учун жазоланди

Ўзаро оилавий келишмовчиликлар ёки бошқа сабаблар туфайли оиласидан ажрашган айрим оталарнинг вояга етмаган фарзандлари учун қонунда кўзда тутилган алимент пулини тўлашдан бўйин товлаётгани ҳақидаги хабарлар бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида тез-тез ёритиб келинаётганидан барчамиз хабардормиз.

Минг афсуски, бу тоифадаги шахслар ушбу ҳаракатлари миллий қадриятларимиз ва миллий қонунчилигимизга зид эканлигидан хабардор бўлсаларда, лекин вояга етмаган фарзандларининг таъминотидан ўзларини олиб қочмоқчи бўлади.

 Масалан, фуқаро А.Умаров (исми фамилиялари ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2015 йил 27 июль кунги суд буйруғига асосан бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун жабрланувчи Г.Умарова фойдасига ҳар ойлик даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган бўлсада, Г.Умаровага жами бўлиб икки ой ва ундан ортиқ муддат мобайнида 19.920.000 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Ушбу маъмурий иш Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг 2019 йил 19 ноябрдаги қарорига асосан ҳуқуқбузар А.Умаровга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашга сабаб бўлади.

Суд мажлиси якунида ҳуқуқбузар А.Умаровга қонуннинг мазкур талаби ҳақида тегишли тушунтириш берилди.

 

                                                                                                                                                               Солижон Курбанов,

                                                                                                                      Фарғона шаҳар маъмурий судининг раиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1