Бухоро вилоятида ERIELLGroup компанияси томонидан бевосита «Ўзбекнефтгаз» АЖ иштирокида “Учқир” ва “Тўмарис” конларида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Газли ҳудудида “Учқир” конининг 286-сонли қудуғи ишга туширилди, у мазкур кондаги мавжуд КИБ (кириш иплари блоки) га уланди. Диаметри 108х8 мм ва узунлиги 1 480 м бўлган ушбу газ қувури барпо этилди.
Айни пайтда ушбу ҳудудда “Тўмарис” кони ишга туширилди ва унда қуйидаги ишлар бажарилди:
- 1-сонли қудуқни ободонлаштириш ҳамда ушбу қудуқдан “Тўмарис” газ тўплаш пунктигача узунлиги 850 м ва диаметри 108х8 мм бўлган шлейф-газ қувурини қуриш;
- 10-сонли қудуқни ободонлаштириш ҳамда ушбу қудуқдан “Тўмарис” газ тўплаш пунктигача узунлиги 373 м ва диаметри 108х8 мм бўлган шлейф-газ қувурини қуриш;
- унга 7 та қудуқ уланиши кўзда тутилган газ тўплаш пункти (ГТП) қурилишини якунлаш;
- ГТП “Тўмарис”дан “Саватли” кириш иплари блокигача узунлиги 43,6 км ва диаметри 325х10 мм ли газ қувури-коллектор қурилиши бажарилди. Ушбу газ қувури “Тўмарис” конидан “Саватли-Даятхотин” газ қувурлари тизими орқали газ қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
“Тўмарис” конида бир қатор объектларнинг қурилиши ва ишга туширилиши қисқа муддатга амалга оширилди: ишлар даври 2019 йил 1 ноябрдан 7 декабргача 37 кунни ташкил қилди.
ERIELL Group компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ “2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни кўпайтириш бўйича дастур” доирасида газ қувурларини модернизациялаш ва қуриш ишларни фаол олиб бормоқда.