АсосийJinoyat

Андижонда 25 ёшли оғуфуруш катта миқдордаги "ОПИЙ" сотаётганда қўлга олинди

'Андижонда 25 ёшли оғуфуруш катта миқдордаги "ОПИЙ" сотаётганда қўлга олинди'ning rasmi

Кеча, 12 декабрь куни ИИВ ЖҚББ билан Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Қорасув шаҳрида гиёҳванд воситаларини ўтказиш жинояти олди олинди, дея хабар берди Тергов департаменти

Фуқаро 25 ёшли А.К. умумий оғирлиги 1 кг. 15 гр. “опий” гиёҳвандлик воситасини 6.100 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2019 йил 12 декабрь куни А.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов жараёнида А.К. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, гиёҳвандлик воситасини манбаини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар