Халқ ичида ўзининг ташаббуслари билан яхши танилган депутат Расул Кушербаев яна бир янги таклиф билан чиқди. Бироқ, бунинг учун масъулларда хоҳиш бўлиши лозим дея, ҳисоблайди у.
“Бунинг учун вақтинча ишлашга келган фуқаро турган ери бўйича махсус маълумотлар базасига қисқа рақамли, масалан, 1 рақамини смс қилиб юборади ва шу орқали ўзининг турган жойи бўйича локацияни маълум қилади. Агар бошқа манзилга борса, ўша манзилдан яна смс юборади вассалом. ИИБ маълумотлар базаси орқали ким керак бўлса, геолокацияси орқали бориб фуқарони топиб олаверади, пропискаям, рўйхатам, шартномаям, тўловам керакмас. Фақат масъулларда ҳохиш бўлса бас...” — дея инновацион таклиф билдирмоқда депутат.






