АсосийJinoyat

Сирдарёдаги хонадондан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди

'Сирдарёдаги хонадондан 27 ёшли аёлнинг жасади топилди'ning rasmi

2019 йил 20 октябрь куни соат 20:30 ларда 1992 йилда туғилган аёл Л.Г.нинг мурдаси Янгиер шаҳар Шодлик маҳалласи Мамадалиев кўчасида жойлашган хонадонда қотиллик белгилари билан топилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Аниқланишича, Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра Л.Г.нинг ўлими бўйнидан буғиш оқибатида механик асфикция сабабли содир бўлган.

Шундан сўнг, Мазкур ҳолат бўйича Янгиер шаҳар прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, Л.Г. Тожикистон Республикаси фуқароси бўлган С. А. билан яшаб келган ва 2019 йил 20 октябрь куни соат 11:00 ларда яшаб турган хонадонида у билан ўзаро жанжаллашиб қолади. 

Аёл С.А.га  унинг ОИТС (СПИД) касали билан оғриганлигини айтиб ҳақорат қилади ва натижада ғазабга минган С.А. уни буғиб ўлдирган.

Шундан сўнг, фуқаро С.А. тергов ва суддан яшириниш мақсадида Ховособод чегара маскани орқали Тожикистон Республикасига ўтиб кетган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида С.А. Тожикистон Республикаси, Суғд вилояти, Панжакент шаҳар ИИБга содир этган жиноятига иқрорлик билдириб мурожаат қилганлиги аниқланган.

Тергов органи томонидан С. А. жиноят иши бўйича 21.10.2019 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят содир этганликда айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, суднинг 22.10.2019 йилдаги ажрими билан С.А.га  сиртдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган.

Айбланувчи Санжар А. Тожикистон Республикаси фуқароси бўлганлиги сабабли жиноят иши Бош прокуратура орқали терговни давом эттириш учун Тожикистон Республикаси прокуратурасига юборилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар