1

Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 19:35
Теглар: Фарзанд, Фарғона, МИБ
Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. 

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро варақасига асосан жавобгар Қ.Адановдан даъвогар Н. Карабаева фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларини мажбурий тартибда олиб бериш учун Бюронинг Қувасой шаҳар бўлими давлат ижрочиси ижро кунини белгилаган.

Одатда, бундай ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари кучли босимлар ҳамда тарафларнинг муросасиз қарама-қаршиликлари таъсирида ўтказилади.

Шунга кўра, давлат ижрочиси ушбу мажбурий ижро ҳаракатини ўтказиш тадбирига ички ишлар органи, тиббиёт ходимларидан ташқари маҳалла фаоллари, илм аҳлини ҳам таклиф этади.

Жавобгар К.Адановнинг хонадонида Н.Карабаева ўз фарзандлари Ж.Жанибеков ва А.Жанибековаларни 2017 йилдан буён кўрмаганлиги маълум бўлди. 

Ўртага маҳалла фаоллари ва илм аҳли аралашгач, иш ғишт қолипдан кўчгандай жуда осонлик билан ҳал бўлди-қўйди. Сабаби, вазият кутилмаган тус олди. Энди вояга етмаган фарзандлар ҳам ота, ҳам она билан бирга яшайдиган бўлишди.

Ҳолбуки, ушбу ижро ҳужжати эр-хотин ва уларнинг қариндошлари ўртасидаги катта жанжаллар билан тугаши ҳам мумкин эди, дея “darakchi.uz”га хабар берди МИБ

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1