Наманганда бугунги кунда тўқимачилик соҳасида 1600 дан ортиқ корхоналар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг ўндан ортиғи бренд даражасига чиққан ва ўз маҳсулотлари Европанинг Англия, Италия, Германия каби мамлакатларига экспорт қилмоқда. Машинасозлик соҳасида ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мева-сабзавот етиштириш, боғдорчилик бўйиича ҳам тизимли юқори натижаларга эришилмоқда.
Яқинда Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камолов Россия Федерацияси Томск тумани раҳбари Александр Терешенко билан учрашув ўтказди.
Маълум бўлишича Наманган ва Томск вилоятлари раҳбарлари 1990 йилда ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашган экан. Томск тумани раҳбари Александр Терешенконинг айтишича Томскда кўплаб ўзбек тадбиркорлари фаолият юритишади. Улар ўзларининг ҳалоллиги билан маҳаллий аҳоли ишончини қозонган. Томск тумани ҳудудида йирик агрофирмалар ҳам жойлашган. Терешко картошка етиштириш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Унинг айтиб ўтганидек бизнинг аҳолимиз ўрастида картошка исетъмолига талаб юқори. Шу ва бошқа қулайлик томонларини ўрганиб ҳар иккала томон 2020 йилда картошка уруғчилиги бўйича йирик марказни ишга тушириб аграр соҳада ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Учрашув чоғида ўрмон ресурслари, ёғоч маҳсулотлари етказиб бериш бўйича имкониятлар ҳам муҳокама қилинди. Томск делегацияси вакиллари учрашувдан сўнг вилоятдаги ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш субъектлари фаолияти билан танишдилар. Уларга истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этилди.