my5
28

Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги илк чемпионлик камарини қўлга киритди

СПОРТ 14.12.2019, 09:57
1425
Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги илк чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев 14 декабрь, шанба куни АҚШда бўлиб ўтган бокс кечасида Вон Александерга қарши рингга кўтарилди.

Жанг тўлиқ ўн раунд давом этди. Унда ўзбекистонлик боксчи ҳакамлар қарорига кўра бир овоздан (100:90, 100:90, 100:90) ғолиб деб топилди.

Шу тариқа Мелиқўзиев WBA Cонтинентал Америcас чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу проф боксдаги тўртинчи жанггини ўтказган Бектемир учун тўртинчи ғалаба бўлди. Мелиқўзиев бундан аввалги учта жангни нокаут билан якунлаганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37