АсосийJamiyat

“Халқ банки” филиали собиқ раҳбарининг “имтиёзли кредит операцияси” фош бўлди

'“Халқ банки” филиали собиқ раҳбарининг “имтиёзли кредит операцияси” фош бўлди'ning rasmi

Пахтаободда собиқ банк раҳбарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банки” Пахтаобод филиали собиқ раҳбари Н.А., “B.M.L.” ва “П.Т.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар билан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг номига имтиёзли кредит расмийлаштиради.

Мазкур ажратилган 173,8 млн. сўм кредит маблағларини юқоридаги корхоналарга ўтказиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан АТ “Халқ банки” Пахтаобод филиали собиқ раҳбари Н.А., “B.M.L.” ва “П.Т.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар