1

Ҳали депутатликка сайланмаган номзод аҳолининг бир қатор муаммоларини ҳал қилди (фото)

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 16:14
Ҳали депутатликка сайланмаган номзод аҳолининг бир қатор муаммоларини ҳал қилди (фото)

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 13-«Гулшан» сайлов округидан кўрсатилган номзод Нодира Каримова “Олтинтепа” махалласи фуқаролари билан учрашиб, уларни юракларидаги гапларига қулоқ солди.

Номзод махаллаларни айланди ҳамда аҳолини қийнаётган муаммолар билан танишиб чиқди.

Жумладан, “Олтинтепа” маҳалласида биронта ҳам мактаб, боғча, поликлиника, аптека, магазин, банк филиали йўқлиги, Қайнарсой, Паркент 4 берк кўчаси ва масжид ёнидаги қарноқ кўчаларидаги йўллар асфальт қилиниши зарурлиги, газ босими пасайганини қайд этиб, номзоддан ушбу муаммолар юзасидан ёрдам беришини ҳамда қарияларни Хоразм, Бухоро, Самарқанд каби тарихий шаҳарларга саёхатларини уюштириш, кам таъминланган оилалар фарзандларига болалар соғломлаштириш оромгохларига йўланмалар бериш каби имтиёзлар берилишини сўраб номзодга мурожаат этишди. 

Номзод юқоридаги муаммолар ҳамда фуқароларнинг фикрларини инобатга олган ҳолда ваколати доирасида ечиша ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Шу билан биргаликда Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг айримлари номзод томонидан ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳолат. Масалан, “Авайхон” МФЙ Семашко кўчасидаги 111- уйдан то 119-уйгача ҳамда 123-уйдан то 119-уйгача бўлган ички йўлларни таъмирлаш бўйича ишлар якунланди.

Янги “Авайхон” махалласининг Риштон кўчасига иссиқлик трубаси ётказилгани сабабли йўлнинг таъмирталаб бўлиб қолган қисмига асфальт ётказилди. 

Номзод Нодира Каримова “Минглола” МФЙда сайловчилар билан учрашуви жараёнида маҳалланинг жомеъ масжиди орасидаги трансформатор пунктдаги 250 КВа қувватли трансформаторни хавфсиз жойга кўчириш масаласи кўтарилди. Тегишли ташкилотларга мурожаатлар орқали трансформатор хавфсиз жойга кўчирилди. Кўчирилган жой асфальт қилингани қувонарли ҳол.

Номзоднинг маҳаллаларни айланиб, аҳолининг муаммоларини ўрганиши айрим муаммоларни жойнинг ўзида ҳал қилаётгани фуқароларда номзодга нисбатан ишонч руҳини пайдо қилди. Номзод илгари сураётган сайловолди дастури ва ғоялари фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1