1

«Ўзбекистон темир йўллари» иккита янги халқаро йўналиш жорий қилади

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 17:42
«Ўзбекистон темир йўллари» иккита янги халқаро йўналиш жорий қилади

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро йўналишларда иккита янги йўналиш ташкил қилинди.

Жорий йилнинг 13 декабридан бошлаб №350/349-сонли поезд Термиз – Москва – Термиз йўналиши бўйича қатнай бошлади. Шунингдек, тармоқ темирйўл жадвалидаги янги йўналишлардан, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Андижон – Уфа – Андижон йўналишидаги (№371/372-сонли) поезд қатнови бошланади.

Эслатиб ўтамиз, давлатлараро поездларнинг йўловчилари учун махсус чегирмалар мавжуд. Хусусан, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55% гача чегирма мавжуд, дея хабар беради «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1