1

Марғилон постида МЧЖга юборилган ноқонуний велосипедлар фош бўлди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 18:54
Марғилон постида МЧЖга юборилган ноқонуний велосипедлар фош бўлди

 Тўловлардан бўйин товлаш мақсадида тартиб-қоидаларни четлаб ўтишга уринган кимсалар божхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари хорижий давлатдан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига юборилган велосипед эҳтиёт қисмларини “Марғилон” ТИФ постида белгиланган тартибда кўздан кечиришди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 151 миллион сўмлик велосипед ва унинг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.    

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1