1

“Matiz”нинг ағдарилиб кетиши натижасида уч киши вафот этди

ЖАМИЯТ 16.12.2019, 21:31
“Matiz”нинг ағдарилиб кетиши натижасида уч киши вафот этди

15 декабрь куни тахминан соат 22:30 ларда 25 ёшли Ғ.А. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашинасини А-380 “Ғузор-Қарши” автомобиль йўли бўйлаб Қарши шаҳри томонга қараб бошқариб келаётган вақтида, йўлнинг Ғузор тумани “Машъал” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 17-километрида бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, йўлнинг ўнг томон четидаги темир йўлни ҳимоя қилувчи панжарага бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. 

Натижада, автомашина ҳайдовчиси Ғ.А. ҳамда йўловчилари 31 ёшли Ш.Б. ва 32 ёшли Р.Х.лар олган тан жароҳатлари оқибатида ходиса содир бўлган жойда вафот этишган.

Мазкур холат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а”банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жинояти иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1