Спортчимизнинг Жанубий Кореяда ўтказилган жаҳон чемпионати вақтида топширган таҳлилидан тақиқланган метаболит моддаси топилган.
Эслатиб ўтамиз, Гулнор Сулаймонова 2018 йилги Осиё ўйинларида олтин медаль соҳибасига айланганди. Ўзбекистон кураш ассоциацияси матбуот хизматининг www.olamsport.com сайти мухбирига маълум қилишича, ушбу жазонинг ўтган йилги муваффақиятга алоқаси йўқ.
Сулаймоновадан ташқари шунингдек -60 кг вазнли курашчимиз Аброр Жабборов ҳам допинг сабаб 2 йилга дисквалификация қилинди.
Спортчиларимизнинг Жанубий Кореядаги жаҳон чемпионатида қайд этган натижалари бекор қилинди.






