АсосийSport

«Реал» клуби бош мураббийи Криштиану ўз хатосини тушунганини қайд этди

«Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Кордоба»га (2:1) қарши учрашувдаги «қилиғи» учун дисквалификация қилингани ҳақида гапирди, деб хабар беради «Uff.uz».

«Дисквалификация — ҳар қандай ҳолатда ёмон. У муаммосиз иккита ўйин ўтказиб юборади, бу вақт давомида у дербига яхши тайёргарлик кўришига ишонаман.

Унинг соғлиғи билан муаммо йўқ, тиззаси ҳам яхши ҳолатда.

Роналду дарров узр сўради. У хатога йўл қўйди ва буни ўзи ҳам тушуниб турибди. Бундай ҳолат бошқа такрорланмайди», — деди Анчелотти.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар