2019 йил 26 декабрь куни Ҳалқасимон қуёш тутилиши юз беради. Ушбу астрономик ҳодисани Республикамизнинг барча ҳудудларида қисман қуёш тутилиши шаклида кузатиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, тутилиш эрталаб соат 08:00 да бошланиб, 10:06 гача давом этади. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси берган маълумотларга кўра, соат 9:00 атрофида тутилиш максимумга етади ва унда қуёш гардишининг учдан бир қисми тўсилади.