Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлаётган Сергелидаги ЙТҲга ойдинлик киртилди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 09:06
Теглар: ЙТҲ, Сергили
Ижтимоий тармоқда шов-шув бўлаётган Сергелидаги ЙТҲга ойдинлик киртилди

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ аниқ маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, 17-декабрь куни тахминан соат 18:00 да Биродарлик ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмасида асосий йўлдан ҳаракатланиб борган 28 ёшли Р.К. бошқарувидаги Мерседес Бенц русумли автобус (давлат рақами 01 419 МАА) 23 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи Д.Т. ишончнома бўйича бошқариб борган Нексия-3 русумли автомобиль (01 Е 522 СВ) билан тўқнашган

ЙТҲнинг тахминий сабаби: “Нексия” автомобили ҳайдовчиси асосий йўлдан ҳаракатланиб борган автобусни ўтказиб юбормаган.

ЙТҲ натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси, шунингдек унинг йўловчиси 19 ёшли Х.С. тан жароҳатлари олиб тиббиёт муассасасига етказилдилар.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Эслатиб ўтамиз, автомобилингизда йўловчилар бўлса, бу сиздан маъсулият ва эътибор юқори бўлишини талаб қилади. Транспорт воситасини бошқарганда эҳтиёт бўлиш, тезликни тўғри танлаш кераклигини унутманг!” — дейилади ИИББ расмий хабарида.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1