Қаршида рашк хиссига берилган шахс қотилга айланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Кеча, 18 декабрь куни соат 11:00 ларда Қарши шаҳрида жойлашган боғчада 1980 йилда туғилган А.Б. (ишчи) хотини, 1986 йилда туғилган М.Қ.ни (ишчи) ҳамкасби, 1968 йилда туғилган Б.Н.га (ишчи) рашк қилиб, ошхона пичоғи билан Б.Н.нинг кўкрак қафасининг турли жойларига уриб, бўйнидан кесиб, қасддан ўлдирган.
Бунга ҳам “хуморидан чиқмаган” эркак турмуш ўртоғини ҳам ўлдирмоқчи бўлганда ҳодиса жойига ИИБ ходимлари етиб келган ва улар томонидан тўхтатиб қолинган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. У ушланган.