Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Чимён» ҳудудида 2019 йилнинг 19 декабрь соат 08:00 дан 20 декабрь соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфини эълон қилди.
Вазирлик дам олувчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қилади.