1

Ижтимоий тармоқда дўппосланганидан арз қилган шахс бўйича тафсилотлар ойдинлашди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 20:28
Ижтимоий тармоқда дўппосланганидан арз қилган шахс бўйича тафсилотлар ойдинлашди

 

Жорий йилнинг 16 декабр куни “Facebook” ижтимоий тармоғида фуқаро А.Р.Шарифуллин номаълум икки нафар шахс томонидан унга етказилган тан жароҳати юзасидан ички ишлар органи ходимлари томонидан хеч қандай чора кўрилмасдан, унинг мурожаати юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан ўрганилиб, натижалар “darakchi.uz”га тақдим этилди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 15 декабрь куни Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ 6-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Жиноят иши бўйича жабрланувчи А.Р.Шарифуллин ўз кўрсатмасида, 2019 йил 10 декабр куни, уни яшаш уйи олдидан қора рангли “Спарк” русумли автомашинада номаълум шахслар олиб кетганлигини билдирган. 

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу автомашинани Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон  Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми, 277-моддаси 3-қисми ва 105-моддаси 2-қисми билан судланган С.Қ. бошқариб келганлиги аниқланган.   

Жиноят иши юзасидан сўроқ қилинган С.Қ. ўз кўрсатмасида келтиришича, у таниши Тошкент шаҳрида яшовчи 1994 йилда туғилган, Тошкент Давлат Шарқшунослик инсититути 2-босқич талабаси бўлган муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси билан бир неча маротаба судланган Ж.М. билан биргаликда 2019 йил 10 декабрь куни фуқаро А.Р.Шарифуллиндан “Лирика” ва “Тропикамид” дори воситаларини сотиб олиш мақсадида боришади.

Бироқ, А.Р.Шарифуллин “Лирика” ва “Тропикамид” дори воситасини Чилонзор туманидан олиб беришини айтиб, улар билан автомашинага ўтириб, Чилонзор тумани, 23-мавзега боришади.

Етиб боришганидан сўнг А.Р.Шарифуллин психотроп моддасини қайсидир манзилдан эмас, балки ўз ёнидан чиқариб бергади. Унинг ёлғон гапирганлигига чидай олмаган йигитлар, Шарифуллиннинг юз қисмига бир-икки маротаба уради.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ 6-сон Ички ишлар бўлими Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1