1

“Amirsoy” тоғ-чанғи курортига бориш истагида бўлган аҳоли диққатига!

ЖАМИЯТ 20.12.2019, 10:16
“Amirsoy” тоғ-чанғи курортига бориш истагида бўлган аҳоли диққатига!

21-22 декабрь кунлари Ўзбекистонда кучли шамол ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи “-5, -7” даражагача пасаяди.

Шу муносабат билан, сизнинг хавфсизлигингиз ҳамда қулайлигингизни таъминлаш мақсадида “Amirsoy” тоғ-чанғи курортига олиб борувчи ҳудуддан ўтиш фақат қишки шинали олд ғилдираклари тортувчи ёки тўрт ғилдирак тортувчи машиналар учун рухсат этилади. 

Ёзги шинали автомашиналарнинг ўтишига йўл қўйилмайди!

Бундан ташқари, “Amirsoy” тоғ-чанғи курорти автотураргоҳи 500 машинага мўлжаллангани боис, автотранспорт воситалари автотураргоҳнинг тўлишига қараб тўхтатилади.

Шунингдек, очилиш маросимидан кейин, 22 декабрь куни олиб бориладиган профилактик ишлар ва ҳудудни тозалаш ишлари туфайли “Amirsoy” тоғ-чанғи курорти ўз фаолиятини тўхтатиб туради ва меҳмонларнинг ҳудудга кириши тақиқланиши ҳақида "Ўзбектуризм" Ахборот хизмати маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1