АсосийSport

Ўзбекистонлик полвон Paris Grand Prix бош совринини қўлга киритди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси  Рашид Қурбонов Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилаётган  Paris Grand Prix халқаро мусобақалари бош совринини қўлга киритди, дея хабар қилади 12news.uz.

Ўзбекистонлик полвон 74 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги финал беллашувида россиялик Осмон Исаковни 10:2 ҳисоби билан ишончли ғалабага эришиб, мусобақа олтин медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу Рашид Қурбоновнинг янги мавсумда қўлга киритган илк муваффақиятидир. Унгача у 2013 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори, 2011 ва 2013 йиллардаги Осиё чемпиони, 2014 йилда ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби каби бир қатор ғалабаларга эришган эди. Қурбонов 2013 йилдан бери Маҳачқала шаҳридаги спорт мактабига директорлик қилиб келади.

    Бошқа янгиликлар