АсосийJamiyat

1 мартдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи оширилади

Тошкент шаҳар маданият ва спорт ишлари бош бошқармасининг 2015 йил 16 январдаги буйруғига асосан, 2015 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталарининг янги нархи белгиланди.

Чипталар нархи билан танишинг:

- Ногиронлар учун – бепул;

- 7 ёшгача болалар учун – бепул;

- 7 ёшдан 16 ёшгача – 3000 сум;

- Муддатли харбий хизмат утаётганлар учун – 3000 сум;

- 16 ёш ва ундан катталар учун – 6000 сум.

Эслатиб щтамиз, ёшга доир нафақадагилар учун – 2015 йил – "Кексаларни эъзозлаш йили" муносабат и билан 1 йил мобайнида бепул этиб белгиланди. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи ахборот хизмати хабар беради.

 

    Бошқа янгиликлар