АсосийJinoyat

Автомашина юкхоналарини очиб ўғрилик қилувчи шахслар ушланди

'Автомашина юкхоналарини очиб ўғрилик қилувчи шахслар ушланди'ning rasmi

2019 йил 30 ноябрь куни соат 21:00дан 01 декабрь куни соат 07:00га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар учта  “Нексия” русумли автомошинанинг юкхонасини ўзи билан олиб келган мослама ёрдамида очиб, учала автомашинадан ҳам ҳар бирининг баҳоси 470.000 сўмлик 3 дона қўшимча ғилдиракларини  ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

 Автомашиналар Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида жойлашган РШТЁИМнинг Бухоро филиали автотураргоҳида турган бўлган. Улар Бухоро филиали шифокорлари Бухоро шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган М.А, Когон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган Н.Ғ ва Когон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган Ф.Б.ларга тегишли бўлган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Муборак кўчасида яшовчи, 1976 йилда туғилган Б.А, Когон туман Геофизика МФЙда яшовчи, 1979 йилда туғилган Ж.Ю ва Бухоро шаҳар Тагманбафон кўчасида яшовчи, 1986 йилда туғилган А.Р.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганлиги аниқланган, автомошина шиналари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар