АсосийJamiyat

Сайловда хавфсизликни таъминлаш учун 53 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинган

'Сайловда хавфсизликни таъминлаш учун 53 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинган'ning rasmi

Бугун, 22 декабрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари учун депутатлар сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайлов жараёнлари соат 08:00 да старт олди.  Сайловчилар баъзан якка, баъзан оилавий бўлиб, сайлов участкаларига кириб келишмоқда. Эркин танлов асосида ўзлари танлаган номзодга овоз беришмоқда. Ушбу сиёсий жараённинг қонун доирасида ўтиши, сайловчилар ва бошқа меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоатчилик тартибини муҳофаза қилиш учун кўплаб ИИБ ходимлари, назоратчилар жалб этилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сайлов жараёнида хавфсизликни таъминлаш мақсадида 53 мингдан ортиқ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари жалб этилганини таъкидлаган эди. 

Хусусан сайлов жараёнида рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай тартиббузарликларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида:

- 53 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилди;
- барча ҳудудий ички ишлар органлари, миллий гвардия ва фавқулодда вазиятлар хизматининг раҳбар ходимлари республикамиздаги округ ва сайлов участкаларига тақсимот бўйича бириктирилди;
- йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 600 дан зиёд йўл-патруль хизмати экипажлари жалб этилди.

Юқоридагиларни самарали бажариш мақсадида, республика  бўйича 18 мингдан ошиқ ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Мазкур ишчи гуруҳларга 74 мингдан зиёд давлат, ҳуқуқ-тарғибот,  бошқарув ва хўжалик органлари ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб қилинган".

Сўнгги маълумотларга кўра соат шу пайтга қадар сайлов жараёнларида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланмаган. Агар қонун бузилиши билан боғлиқ хабарлар келиб тушса, бу бўйича ички ишлар ходимлари, прокуратура сайлов участкаларининг сайлов комиссияси аъзолари баённома тузиб, тегишли тартибда прокуратурага юборади. Унинг кейинги жавобгарлик масаласи текширилиб, хулоса билан суд орқали тегишли тартибда ҳал қилинади. 

Бошқа янгиликлар