МСКнинг Қотибият раҳбари Худоёр Маматовнинг айни пайтдаги анжуманда маълум қилишича, Чирчиқ шахридаги 197 ва 198 сайлов участкаларида Чирчиқ шаҳар кенгашига номзод ДАФТИРОВ САРДОР РАВШАН ўғли 1991 йилда туғилган “Адолат” СДПдан номзод ташвиқот тадбирларини олиб бораётганлиги” ҳақида мурожаат бўлди.
Зудлик билан назоратга олинди ҳамда Прокуратура органларига юборилди. Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади. Эслатиб ўтамиз 21-декабрдан бошлаб сайловолди ташвиқотини олиб бориш Сайлов кодексига мувофиқ тўхтатилган.






