АсосийSport

Бишкекдан 4 та медал билан, умумжамоа ҳисобида иккинчимиз

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича Д.Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Ўндан ортиқ давлат вакиллари қатнашган мусобақада мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари ҳам тўлиқ таркибда иштирок этишди. Якунда Маҳмуд Хўжаев ва Тўлқин Қиличев шогирдларидан 2 нафари олтин медални қўлга киритди. Яна бир боксчимиз кумуш медалга сазовор бўлди. Ярим финалда мағлубиятга учраган 91 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Сардор Бегалиев бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар беради.

Ўнта вазн тоифасидан 5 тасида олтин медалга эга чиққан мезбонлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Иккита олтин, биттадан кумуш ҳамда бронза медали билан тақдирланган Ўзбекистон терма жамоаси халқаро турнирда иккинчи бўлди. Биттадан олтин медални қўлга киритган Россия, Таиланд ва Қозоғистон терма жамоалари кейинги поғоналарни банд этишди.  

ФИНАЛ ЖАНГЛАРИ

49 кг вазн тоифаси

Раҳмонқул Аватов (Қирғизистон) – Турат Осмонов (Қирғизистон) — 3:0     52 кг.

АБРОР ҚОДИРОВ (ЎЗБЕКИСТОН) – Жонибек Мусаев (Қирғизистон) — 0:3     56 кг.

Танес Онгюнта (Таиланд) – Лю Кангюян (Хитой) — 3:0    60 кг.

Медер Мамакеев (Қирғизистон) – Акжол Сулайманбек уулу (Қирғизистон) — 2:1     64 кг.

Эрмек Сакенов (Қирғизистон) – Григорий Лизуненко (Россия) — 3:0     69 кг.

МАҲМУД ҒОИПОВ (ЎЗБЕКИСТОН) – Монхерердене Уранчимег (Мўғулистон) — (Ғоипов 1-раунддаёқ техник нокаут билан ғалаба қозонди)     75 кг. гача

Эрик Алжанов (Қозоғистон) – Нурсултан Жанабаев (Қозоғистон) — 0:3     81 кг.

Али Ахмедов (Қозоғистон) – Георгий Кушуташвили (Россия) — 0:3     91 кг.

Сергей Паренко (Қирғизистон) – Чингиз Борбашев (Қирғизистон) — 0:3     + 91 кг.

БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ (ЎЗБЕКИСТОН) – Ярослав Дорончиев (Россия) —(Жалолов рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этди)

    Бошқа янгиликлар