1

Жиззах: сайёр қабул доирасида 1 км. йўлга шағал ётқизилди, 50 та электр симёғоч ўрнатилди

ЖАМИЯТ 23.12.2019, 11:10
Жиззах: сайёр қабул доирасида 1 км. йўлга шағал ётқизилди, 50 та электр симёғоч ўрнатилди

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича,  жами 35 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилиниб, мурожаатлари олинган.

Қайд этилган мурожаатларнинг 5 таси суд масалалари, 6 таси прокуратура ва 4 таси ички ишлар иш юритувига ҳамда 20 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатларни ташкил этди.

Мурожаатларнинг 11 таси жойида қаноатлантирилди, 1 таси юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, Бош прокурор Ш.Рашидов туманига ташриф буюриб, тумандаги ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар аҳволи, аҳолининг турмуш тарзи билан танишиб  чиқди.

Ш.Рашидов тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашди, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган фуқаро К.Одилова ва А.Раупов хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг турмуш тарзи ва оилавий аҳволидан хабар олинди.

Бош прокурорнинг ташрифи доирасида ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1 км. масофадаги тупроқ йўлга шағал ётқизилиши, кўча бўйлаб 50 та электр симёғочлари ўрнатилиб, кабеллаштирилиши таъминланди.

Фуқаролар томонидан қабулда топширилган мурожаатлар назоратга олиниб, қонуний ҳал этилиши таъминланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1