1

Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган 150 та мурожаатнинг ҳаммаси ижобий ҳал этилди — МСК раҳбари

ЖАМИЯТ 23.12.2019, 14:45
Ижтимоий тармоқлардан келиб тушган 150 та мурожаатнинг ҳаммаси ижобий ҳал этилди — МСК раҳбари

Айни пайтда кеча бўлиб ўтган сайлов натижаларига бағишланган матбуот анжумани давом этяпти.

Унда Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мирза Улуғбек Абдусаломов сайлов жараёнларида аниқланган камчиликлар ва қайд этилган ҳолатлар бўйича маълумот берди. Унга кўра:

*Бу йил сайловда 20 596 570 нафар сайловчидан 13 963 627 нафари овоз берди (чет эл сайловчилари билан).

*Энг кам овоз бериш Тошкент шаҳрида бўлди. Маълум қилинишича, катта шахарларда, мегаполисларда сайловлар ҳудди шундай бўлади. Яъни, сайлов бериш даражаси бошқа шаҳарларга қараганда камроқ бўлади.

*Электр узилиб қолишлар, интернетда юкланишларда муаммолар бўлди, кейинги сайловларда ташкилотлар билан ҳамкорликда булар бартараф этилади.

*Веб-сайтга келиб тушган 300 тадан ошиқ мурожаатлар қисқа муддатларда кўриб чиқилди ва ҳал этилди. Шу билан бирга ижтимоий тармоқлардан келиб тушган мурожаатларнинг 150 таси ҳам ижобий ҳал этилди. Ушбу мурожаатлар бўйича сайловчини бошқа сайлов участкасидан олиб ўз участкасига бириктириш каби ишлар амалга оширилди.

Айни пайтда ОАВ вакиллари, блогерлар ва кузатувчилар билан саволлларга жавоб бериш бошланди, дея хабар берди Сардорбек Раҳмонқулов. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1