Лойиҳа ҳақида бироз аввал Агентлик бош директори ўринбосари С.Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Бугун "Кўнгил кўзи" лойиҳаси доирасида Янги йил байрами арафасида биз "Совғалар карвони" хайрия акциясини бошлаймиз. Ушбу карвон мамлакатимизнинг кўришда нуқсони бўлган барча болалар мактаб-интернатларига етказилади. Лойиҳа раҳбари сифатида шуни айтаманки, энди ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида кўплаб чоп этилган босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади. Умид қиламизки, Агентликнинг ушбу акцияси сизнинг қалбингизга илиқлик олиб киради, сизга Янги йилнинг байрамона кайфиятини туҳфа этади ва саломатлигингизни мустаҳкамлашда, кўзлаган мақсадларингизни амалга ошириш ва ҳаётда зафарларга эришишингизда ёрдам беради” дейди Агентлик бош директори ўринбосари С.Мирзиёева






