АсосийSport

Япония терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре истеъфога чиқарилди

Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре Осиё Кубогидаги муваффақиятсизликдан туфайли истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда kun.uz нашри хабар бермоқда.

Япония футбол федерацияси эндиликда терма жамоа бош мураббийлигига бошқа кучлироқ мутахассис изламоқда.

Эслатиб ўтамиз, мексикалик мураббий қўлостида Япония терма жамоаси Осиё Кубоги чорак финалида БАА терма жамоасига пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этганди.

Маълумот учун, Япония футбол федерацияси ушбу мутахассисни йилига 2,45 млн доллар маош тайинлаган ҳолда ишга ёллаганди. Агирре “Сарагоса” жамаосида ишлаган вақтда келишилган ўйинларда иштирок этганликда айбланаётагнига қарамасдан Япония футбол федерацияси ушбу мутахассис билан ишлашда давом этишини маълум қилган эди, лекин унинг жамоа билан кўрсатган натижаси қониқарсиз деб топилди ва унга жавоб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубогида Агирре каби чорак финалда мағлуб бўлиб, уйга қайтган Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга бу омадсизликдан кейин ҳам ишонч билдиришда давом этилди.

    Бошқа янгиликлар