АсосийJamiyat

Халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда сайлов ҳаққоний ўтди, деб айтоламан

'Халқаро кузатувчи: Ўзбекистонда сайлов ҳаққоний ўтди, деб айтоламан'ning rasmi

"Даракчи" мухбири МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этишини мониторинг қилиш халқаро институти директори вазифасини бажарувчиси Екатерина Голоулинанинг мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтган навбатдаги парламент сайловларининг халқаро аҳамияти хусусидаги фикрларини ёзиб олди: 

— Юртингиздаги сайловда иштирок этиш миссиямиз муҳим аҳамият касб этади, чунки Ўзбекистон 2018 йилда МДҲ парламентлараро Ассамблеясига аъзо бўлди. Мазкур Ассамблеянинг кузатувчилари гуруҳи ҳам Ўзбекистондаги сайловларда биринчи марта иштирок этяпти. Бу биз учун албатта, янгилик эмас, чунки 25 йил давомида МДҲнинг барча мамлакатларидаги сайловларда қатнашиб келамиз. Аммо бизда таққослаш учун етарли асос бор. Масалан, ташкилий жиҳатини юқори баҳолаган бўлардим, биз декабрь ойи бошида ҳам сайлов участкаларининг тайёргарлик даражаси, сайлов участкалари комиссияси аъзолари билан танишган эдик ва бу бизни ҳайратлантирди. Ваҳоланки, бу йилги сайлов янги Сайлов кодексига асосан ўтказилди ва 180 минг фуқароларни янги тартиблар билан таништириш вазифаси турарди. Ўйлайманки, вазифа уддаланди. 

Айнан сайловнинг ўзига келсак, сиёсий воқелик ҳаққоний ўтди, деб айтоламан. Биз Тошкент шаҳридаги 15 та сайлов участкасида бўлдик, умум ҳисобда эса кузатувчилар Тошкент, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларидаги 145 та сайлов участкаларига ҳам боришди. Уларнинг шахсий хулосалари ижобий, таассуротларга бой. Шаҳарларда, қишлоқларда сайлов байрамдек ўтганини таъкидлашди.

    Бошқа янгиликлар