"Даракчи" мухбири Миллий сайлов комиссияси директорининг ўринбосари Шин Сенг Хон бўлиб ўтган навбатдаги парламент сайловларининг халқаро аҳамияти хусусидаги фикрларини ёзиб олди:
— Мен Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрдим. Шунинг учун бу ердаги ўзгаришлар ҳақида бирор гап айтолмайман. Лекин кузатганларимдан келиб чиқиб ўзимни хулосаларимни айтишим мумкин. Айниқса, менга сайлов участкалари ёнида ташкил этилган болалар ўйингоҳлари маъқул келди. Бу сайловчилар учун жуда қулай шароит яратмоқда. Шунингдек, жараённи кузатиб турувчи камераларнинг жойлашуви ҳам яхши. Бу сайловнинг шаффоф тарзда ўтишини таъминламоқда.






