АсосийJamiyat

“Совғалар карвони” хайрия акцияси Хоразм вилоятига етиб келди

'“Совғалар карвони” хайрия акцияси Хоразм вилоятига етиб келди'ning rasmi

Мазкур акция доирасида  Хоразм вилоятига етиб келган Янги йил "Совғалар карвони” шаҳарга кириш постида кутиб олиниб, тантанали равишда Хива шаҳар 121-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига етиб келди. 

“Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасидаги ушбу хайрли тадбирни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари С.Салаев очиб берди. Тадбирда Агентлик бўлим бошлиғи Х.Тўхтаров, матбуот бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемировлар сўзга чиқиб, мактаб-интернат ўқувчиларини байрам билан табриклаб, уларга замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари, электрон техника воситалари, ширинликлар ва Брайль алифбосида чоп этилган кўплаб босма ҳамда аудио китобларни топширдилар. 

Мактаб-интернат тантаналар залида ўқувчиларнинг шеърий ва мусиқали чиқишларини ўз ичига олган  байрам тадбири ҳам бўлиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар