АсосийJamiyat

“Ҳудудгазтаъминот” ходими аҳоли томонидан тўланган 328,8 млн. сўмни “ҳал қилворди”

'“Ҳудудгазтаъминот” ходими аҳоли томонидан тўланган 328,8 млн. сўмни “ҳал қилворди”'ning rasmi

Ургутда суюлтирилган газ баллонларини ўрнатиш ва етказиш учун ундирилган пул маблағлари талон-торож қилинди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда, “Ҳудудгазтаъминот” Ургут филиали СУГ муҳандиси О.К. истеъмолчиларни маиший газ баллонлар билан таъминлаш ва уларга суюлтирилган газ маҳсулотларини етказиб беришдан тушган 328,8 млн. сўм пул маблағларни банк муассасасига топширмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан О.К.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар