Тўрткўл тумани халқ таълим бўлими методисти Г.М. фуқаро С.Ж.дан унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги олий ўқув юртларидан бирига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов “Даракчи.уз” нашрига хабар берди.
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан прокуратура ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.