АсосийJamiyat

Яшнободдаги сайлов участкаларига берилган пинҳона кўрсатма овоза бўлди. Прокуратура иш очди

'Яшнободдаги сайлов участкаларига берилган пинҳона кўрсатма овоза бўлди. Прокуратура иш очди'ning rasmi

Хабарингиз бор, 22 декабрь — сайлов куни фаол блогер Хушнудбек Худойбердиев телеграм каналида Яшнобод туман ҳокимлиги  сайлов округлари масъулларига  телеграмда тузилган гуруҳиди орқали кўрсатмалар бергани акс этган ёзувларни эълон қилди.  Бош прокуратура Матбуот хизмати "darakchi.uz" ушбу хабар бўйича аниқиланган ҳолатларни маълум қилди. 

Бош прокуратура томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган округ ва участка сайлов комиссияларига Тошкент шаҳар Яшнобод туманида овозларни санаб чиқиш бўйича якуний баённома нусхасини тўлдириш ва баённома нусхаларини ҳеч кимга тарқатмаслик юзасидан ғайриқонуний кўрсатма берилиши билан боғлиқ маълумотлар текширилди.

Текширишда, Яшнобод тумани ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Қ.Хусанов 22 декабрь куни тумандаги округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятига ноқонуний аралашиб, 30 та участка сайлов комиссиялари раисларига сайловдан кейин зудлик билан сайлов баённомаларининг қоралама нусхалари билан етиб келишини ҳамда баённомаларнинг асл нусхаларига бирон-бир ёзув киритмаслик ҳақида ноқонуний кўрсатма берганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар