1

ФИФА Фигуни текширишни бошлади

СПОРТ 04.02.2015, 12:11
ФИФА Фигуни текширишни бошлади

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) Луиш Фигудан сўнгги икки йиллик иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилди, деб ёзади olamsport.com нашри.

Бу ҳужжатлар Фигунинг расман ФИФА президентлигига ўз номзодини қўйиш учун рухсатнома вазифасини ўтаб беради. ФИФА душанба куни президентлик учун 4 нафар номзоддан ариза келиб тушгани, улар орасида “Барселона” ва “Реал” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Луши Фигунинг борлигини ҳам маълум қилган эди. Қонун-қоидаларга кўра, ФИФА президентлиги учун ўз номзодини қўйган шахсан сўнгги 5 йилдан 2 йили давомида футболда маълум бир лавозимда ишлаши шарт.

Фигу номзодини айни пайтда Португалия, Черногория, Македония, Люксембург, Дания ва Польша қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирда Йозеф Блаттернинг “тахт”ига Луиш Фигудан ташқари, Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн ҳамда Голландия Қироллик футбол уюшмаси (KNVB) президенти Михаэль ван Прааг даъвогарлик қилишяпти. ФИФА президентлиги учун сайлов 29 май куни бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1