1

Ришод Собиров: "21 ёшимда 100 минг доллар топганман. Туни билан пул санаганмиз"

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 12:19
Ришод Собиров: "21 ёшимда 100 минг доллар топганман. Туни билан пул санаганмиз"

Сентябрь ойида старт берилган "Модул 5" лойиҳасининг 2019 йилдаги сўнгги сони ўз ниҳоясига етди. Мотивацион платформанинг 4-сонида дзюдо бўйича Олимпиада ўйинлари совриндори Ришод Собиров, дизайнер Дилноза Умирзоқова, стартапчи Улуғбек Исматов, "Волонтёрлар мактаби" етакчиси Аъзамхўжа Расулов ҳамда "Cambridge" ўқув марказлари асосчиси Жаҳонгир Пўлатовлар ўз ҳаётий ва касбий тажрибаси билан бўлишди.

Таниқли спортчи ёшларга мақсад томон дадил қадам ташлаш зарурлиги ҳақида сўзларкан, шундай дейди:

"Дўстларим мени тунги клублар, ресторанларга қўриқчиликка 200 - 300 доллар ойликка ишга чақиришарди, лекин мен ўз устимда ишлаш, дзюдо билан машғул бўлишни афзал билгандим. Шу вақтлар ойига 100 минг сўм атрофида пул топардим. Қийин бўлган, албатта.

2008 йилда Олимпиада ўйинлари совриндори бўлганимда 100 минг доллар мукофот пули беришган. Ўша вақтда Бош вазир бўлган Шавкат Миромонович қўнғироқ қилиб, қизғин табриклаганди.

100 минг сўмга яшайдиган ёш спортчи йигитнинг ҳаётида бундай рағбат, мукофотга сазовор бўлиш ҳеч қачон ёддан чиқмайдиган хотира бўлиб қолган, шунда ҳатто туни билан пул санаб чиққанмиз".

Маълумот учун, "Модул5" лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббуси асосида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган лойиҳа ҳисобланади. Мотивацион платформа доирасида шу вақтга қадар спортчилар Шаҳрам Ғиёсов, Элшод Расулов,Сарвиноз Қурбонбоева, бошловчилар Жамшид Умирзоқов, Отабек Маҳкамов, "Webster" университети талабаси, "Чегарасиз" лойиҳаси қаҳрамони Хайрулло Руҳиддинов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев иштирок этган.

"Модул5" лойиҳаси муаллифлари 2020 йилда ҳам ушбу мотивацион майдонча Ўзбекистон ва жаҳонда машҳур ёшлар, ўз соҳасининг етук мутахассислари иштирокидаги нутқлар, шунингдек, бошқа янгиланишлар билан фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1