1

Янги йилда "Ўзбекнефтгаз" АЁҚШлари янги қиёфада хизмат кўрсата бошлайди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 13:45
Янги йилда "Ўзбекнефтгаз" АЁҚШлари янги қиёфада хизмат кўрсата бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 143-сонли “Ўзбекнефтгаз” АЖ самарадорлигини оширишга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2019 йил 7 августдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида “UNG” бренди остида нефт ва газ маҳсулотларини сотишни амалга оширувчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг бошқарув компанияси сифатида “UNG Petro” МЧЖ ташкил этилди.

Айни пайтда автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларини қабул қилиш ва узатиш, нефт маҳсулотларини етказиб беришда узилишлар рўй беришининг олдини олиш ва улар фаолиятининг тўхтаб қолмаслиги борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини ташкил этишдан мақсад — тўлақонли миллий брендни яратишдан иборат бўлиб, у "Ўзбекнефтгаз"АЖ ва истеъмолчи ўртасидаги ягона алоқа бўғини бўлиб қолади.

— Ҳали қилинадирган ишлар кўп, лекин устувор вазифалар белгиланди ва асосийси мақсад қилиб қўйилди", - деди “UNG Petro”МЧЖ директори Мирзохид Мусаев. — Биринчи навбатда, республика иқтисодиёти ва аҳолисини нефт маҳсулотлари билан таъминлаш чора-тадбирларини такомиллаштириш, автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сифатли маҳсулот тури ва ҳажмини ошириш зарур.

Ҳозирги кунда автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали "Ўзбекнефтгаз"АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган АИ-80, АИ-91 русумдаги бензин ва дизел ёқилғиси сотилмоқда. Бундан ташқари, “UNG Petro” МЧЖ томонидан аҳолига АИ-92 маркали импорт бензинини сотиш механизми йўлга қўйилди.

Шуниндек, АИ-95 русумидаги импорт бензин ва Европа стандартларига жавоб берадиган дизел ёқилғисини олиб келиш режалаштирилмоқда. Ушбу нефт маҳсулотлари 2020 йилнинг январ ойи бошидан автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчаларида сотила бошланади. Автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган нефт маҳсулотлари турларини кўпайтиришга қаратилган ишлар давом эттирилади.

2020 йил давомида барча автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари реконструкция қилинади, ташқи кўриниши ўзгартирилади.

2020 йилнинг сентябрига қадар Мўйноқ ва Денов шаҳарларида бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий, кўп ёқилғили шохобчаларни қуриш режалаштирилмоқда.

Ҳар бир шохобчада автомашиналар юқори сифатли ёқилғи билан таъминланади, электр автомобилларига хизмат кўрсатиш учун шароитлар яратилади, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида минимаркетлар қурилади.

Лаборатория учун махсус автомобиль жиҳозланди. У жойлардан намуналар олиб аҳолига сотиладиган нефт маҳсулотларининг сифатини текширади.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида куну-тун ишлайдирган "ишонч телефони" ташкил этилди ва барча автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларида бу ҳақда эълон илиб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1