1

АҚШда Cоca-Cоlа компанияси сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлади

СПОРТ 04.02.2015, 16:05
АҚШда Cоca-Cоlа компанияси сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлади

АҚШда Cоca-Cоlа компанияси Fairlife номи остида сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришни бошлади. Бу режа ҳақида бир неча ой муқаддам хабар қилинган эди. USA Today нашри хабарига кўра, айни пайтда бундай турдаги янгича сут маҳсулотлари компаниянинг Minute Made бўлимида ишлаб чиқарилиши бошлади, деб ёзади kun.uz нашри.

Хабарда маълум қилинишича, март ойидан бошлаб, кенг ҳажмдаги реклама ишлари бошланиб, маҳсулотнинг бошқа мамлакатларга экспорти ҳам йўлга қўйилади.

Компания маълумотларига кўра, 1,9 литр ҳажмдаги идишларда чиқарилаётган ушбу сутлар учун 3,98 доллардан 4,20 долларгача бўлган нархлар белгиланган. Маълумотларда шунингдек, Fairfile сутининг таркибида протеин ва сахароза моддалари одатдаги сутлардагидан 50 фозига кўпроқ бўлиши, кальций моддаси бўйича фарқлар 30 фоизлик миқдорда экани айтилмоқда. Лекин, бу сутларга лактоза қўшилмаган.

Сутнинг “шоколодли тури” эса, ёғсиз қилиб тайёрланади.

Компаниянинг бу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариши мамлакат ҳудудида газли ичимликларга бўлган қизиқиш ва эҳтиёжнинг камайгани билан боғланмоқда. Ўз навбатида, америкаликлар томонидан протеинли маҳсулотларга бўлган талаб ошгани таъкидланган.

Америкаликлар бундай сутга ҳозирдан Cоkе Milk деб ном қўйиб олишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1