Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан Бағдод тумани, “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.Султоновни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2016 йил 10 августдаги суд буйруғига асосан 2 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таьминоти учун Султонова Феруза фойдасига хар ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган эди. Бироқ Б.Султонов 2 йилдан ортиқ, яьни 2016 йил август ойидан 2019 йил декабр ойига қадар жами 28.295.592 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан фуқаро Б.Султонов 2 нафар фарзандлари учун моддий таъминот пулларини тўлашдан бўйин товлаб, Давлат ижрочиси томонидан бир неча бор чақиртирилишига қарамасдан қочиб юрганлиги сабабли, Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими томонидан давлат ижрочисининг 2019 йил 21 ноябрдаги қарорига асосан қидирув эълон қилинган.
Шундан сўнг, қарздор Б.Султонов МИБ Бағдод туман бўлими ходимлари томонидан топилиб, маъмурий суд биносига мажбурий тартибда олиб келиниши таъминланди. Шу куннинг ўзида қарздор Б.Султоновга нисбатан Маъмурий ишлар бўйича Бағдод туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маьмурий қамоқ жазоси тайинланди, дея маълум қилди МИБ.






